Чортоқ туманидаги «Зайд ибн Хориса» масжидида «Йил имоми – 2024» кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-

хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов раҳбарликларида Чортоқ туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда имом-ноиблари ўртасида тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанлари бўйича тузилган саволлар асосида билим ва малакаларини синовдан ўтказиди.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра;
1-ўрин «Султон Увайс Қараний» жоме масжиди имом-хатиби Мавланов Баҳодирхон;2-ўрин «Сарой» масжиди имом-хатиби Ҳусаинов Раҳматулло;3-ўрин «Ҳазрати ибн Аббос» масжиди имом-хатиби Юнусов Шарифхонларга насиб этди.
Танловда биринчиликни эгаллаган «Султон Увайс Қараний» жоме масжиди имом-хатиби Мавланов Баҳодирхон «Йил имоми — 2024» кўрик танловининг вилоят босқичида иштирок этади.





