Хабарингиз бор, Чортоқ туманида Республика Ишчи гуруҳи томонидан  аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ўрганиш доирасида Наманган вилояти ҳокимлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан туман сектор раҳбарлари ҳамда "маҳалла еттилиги" аъзолари учун ўқув-семинар ўтказилмоқда.Бугун машғулотлар бошланишида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов қатнашиб, ўқув-семинардан кўзланган мақсад- масъулларнинг маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни камайтириш, миграциядан қайтганлар билан ишлаш ва жиноятчиликни камайтириш борасидаги билимларини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Маълумот учун: ўқув - семинар 3 кунлик дастур асосида, Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳудудий тренерлар томонидан олиб борилади.