Жорий мавсумда Чортоқ туманида 119 та фермер хўжалиги томонидан 1932 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Ҳосилни тез ва исрофгарчиликсиз йиғиб олиш учун 10 та отряд шакллантирилиб, 10 та юқори унумли комбайн ва бошқа транспорт воситалари жалб қилинди.

Ҳамжиҳатликда қилинган астойдил меҳнат туфайли натижа кутилганидан зиёда бўлди. Қисқа муддатда 5512  тонналик (107.5%) хирмон яратилиб, зафар марраси забт этилди. Бунда отряд раҳбарлари, штаб аъзолари, комбайн операторлари, ИИБ, ФВБ ходимларининг хизматлари катта бўлди.

Мавсум фаолларининг тақдирлашга бағишлаб ўтказилган тадбирда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Бунёд Эгамназаров, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмалжон Умурзақов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшанбек Усубжанов иштирок этишди.