Шу кунларда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Туркияда бўлиб турибди. Делегациянинг 2-кунги фаолияти Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонасига ташрифдан бошланди.

Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонаси 1991 йилда Гебзе муниципалитети томонидан режаси тасдиқланган ҳудудда ташкил этилган. Бу ҳудуд саноат зонаси ва қисман тураржой мавзеси бўлган 1300 гектар майдонда жойлашган. Шундан “Яшил  ҳудуд” майдони 18 000 м2. Жами корхоналар сони 149 та. Умумий ҳисобда 12 500 та иш ўрни яратилган.  Кооперацияларга жалб қилинган инвестициялар миқдори 2 млрд. АҚШ долларига тенг.    Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонасига ташриф Ozel Adem Ceylan Final Teknik Koleji махсус профессионал таълим маскани фаолияти билан танишишдан бошланди.

Бу ерда Наманган вилояти делегациясини Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонаси бошқарув кенгаши раиси Адем Жейлан кутиб олди.

Ушбу ўқув муассасаси саноат зонасида фаолият юритаетган компаниялар талабига мувофиқ ёш кадрларни тайёрлаб,  кафолатланган иш жойига эга бўлиш имкониятини беради.