Наманган вилояти делегациясининг Туркия давлатига амалий ташрифи давомида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор келишувларга эришилди

Истанбул шаҳри Туркиянинг шимолий ғарбида жойлашган. Умумий майдони 5343 км2. Аҳолиси 15 907 951 (2022 й.). ЯИМ 280 млрд. АҚШ долларига тенг. Йирик денгиз портлари: Хайдарпаша, Амбарлы, Истанбул. Йирик аэропортлари: Истанбул халқаро Аэропорти, Сабиха Гёкчен номидаги Аэропорти.Дастлаб Истанбулда Икителли уюшган саноат зонаси бош офисига ташриф буюрилиб, Икителли саноат ташкил этилган ҳудуди (İkitelli OSB)нинг Бошқарув Кенгаши Раиси Мустафа Кескин билан учрашилди.
Наманган вилояти делегацияси билан Бизнес учрашувда уюшган саноат зонаси компаниялари раҳбарлари ва маҳаллий тадбиркорлар ҳам иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг 2-кунги фаолияти Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонасига ташрифдан бошланди.
Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонаси 1991 йилда Гебзе муниципалитети томонидан режаси тасдиқланган ҳудудда ташкил этилган. Бу ҳудуд саноат зонаси ва қисман тураржой мавзеси бўлган 1300 гектар майдонда жойлашган. Шундан “Яшил ҳудуд” майдони 18 000 м2. Жами корхоналар сони 149 та. Умумий ҳисобда 12 500 та иш ўрни яратилган. Кооперацияларга жалб қилинган инвестициялар миқдори 2 млрд. АҚШ долларига тенг. Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонасига ташриф Ozel Adem Ceylan Final Teknik Koleji махсус профессионал таълим маскани фаолияти билан танишишдан бошланди.
Ушбу ўқув муассасаси саноат зонасида фаолият юритаётган компаниялар талабига мувофиқ ёш кадрларни тайёрлаб, кафолатланган иш жойига эга бўлиш имкониятини беради.
Делегация Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонаси бошқарув кенгаши раиси Адем Жейлан ҳамроҳлигида ушбу ҳудуддаги саноат корхоналарида бўлди.
Делегациямиз йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганди ва ўша ернинг ўзида компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, дунёга машхур бўлган Koton текстиль бренди раҳбарияти билан учрашилиб, компаниянинг савдо логистика маркази ва марказий омбори фаолияти билан танишилди.Эътиборли жиҳати, мазкур компания раҳбарияти Наманган вилоятидаги йирик текстиль корхоналари билан кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда шартномалар имзолаш истагини билдирди.
Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонасида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ турк компаниялари ва Наманган вилояти расмий делегацияси аъзолари иштирокида бизнес форум ўтказилди.
Форумда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов нутқ сўзлаб, Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, инвестицион муҳит, махсус саноат зоналари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, Наманган вилоятининг инвестицион имкониятлари ҳамда 63-халқаро "Гуллар фестивали" тўғрисидаги видеороликлар намойиш этилди.
Форумда Гебзе Гüзеллер уюшган саноат зонаси бошқарув кенгаши раиси ва аъзолари, Гебзе Гüзеллер Савдо-саноат палатаси раиси ва васийлик мутасаддилари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Musiad халқаро алоқалар комиссияси раиси Фаҳреттин Ойлум учрашувидан сўнг бугуннинг ўзида бизнес форум ҳам бўлиб ўтди.
Форумда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов нутқ сўзлаб, Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, инвестицион муҳит, махсус саноат зоналари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, Наманган вилоятининг инвестицион имкониятлари ҳамда 63-халқаро "Гуллар фестивали" тўғрисидаги видеороликлар намойиш этилди.Ўз навбатида Musiad раҳбарияти Уюшма сектор ва компаниялар раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳини мавжуд шарт-шароитлар ва тармоқлар билан танишиш ҳамда янги инвестициявий лойиҳа- таклифларни ўрганиш мақсадида жорий йил июль-август ойларида Наманган вилоятига юборилишини таъкидлади.
Денизли - Туркиянинг жануби-ғарбий қисмидаги вилоят. Ер майдони 11 716 квадрат километр. Аҳолиси 1,06 миллион киши (2023 й.). Ҳудуд текстил, тўқимачилик ва гилам тўқиш саноати билан машҳур. Шунингдек, иқтисодиётида туризм муҳим рол ўйнайди. ЯИМ 10 млрд. АҚШ долларига тенг. Йиллик экспорти 4,7 млрд. доллардан ортиқ. 19 та шаҳар ва туманлардан таркиб топган. Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Денизли вилояти ҳокими Ўмер Фаруқ Чошқун билан учрашди.
Ўзаро мулоқотда икки вилоят ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш, туризм, текстиль саноати йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.
Шундан сўнг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Денизли шаҳар ҳокими - Бюлент Нури Чавушоглу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Денизли вилояти Савдо-саноат Палатаси бошқарув кенгаши раиси Уйғур Эрдоған иштирокида бизнес форум ўтказилди.
Унда Денизли вилоятида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ текстиль, фармацевтика, энергетика, чарм, қурилиш материаллари, электротехника, ипакчилик ва бошқа саноат йўналишларда фаолият кўрсатаётган турк компаниялари ҳамда Наманган вилояти расмий делегацияси қатнашди.
Форумда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, инвестицион муҳит ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, Наманган вилоятининг инвестициявий имкониятлари ҳамда 63-халқаро "Гуллар фестивали" тўғрисидаги видеороликлар намойиш этилди.





