Биологик кураш усули ўз-ўзидан табиий шароитларни назарда тутади. Бунда ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши биомаҳсулотлар, яъни фойдали ҳашаротлардан фойдаланилади. Лаборатория шароитида кўпайтирилган олтинкўз, трихограмма, бракон сингари энтомофаглар (фойдали ҳашоротлар) далага тарқатилади ва улар зарарли ҳашаротларни еб тугатади.

Биологик кураш усули анъанавий кимёвий усулга нисбатан кўплаб афзалликларга эга. Биринчи навбатда, биомаҳсулотлар хавфсиз ва экологик тоза кураш воситаси бўлиб, инсон организми ва атроф-муҳитга зарар етказмайди. Қолаверса, фойдали ҳашаротлар далага тарқатилгандан сўнг ўз-ўзидан кўпаяверади. Уларни қайта-қайта учиришга эҳтиёж бўлмайди. Таққослайдиган бўлсак, зарарли организмларга қарши кимёвий воситалар билан кураш олиб борилганда маълум муддатдан кейин зараркунандада “мослашувчанлик” (адаптация) ҳолати кузатилади. Бу эса янги турдаги кимёвий воситалардан фойдаланишни тақозо этади. Натижада пеститсидлардан қайта-қайта фойдаланиш ёки уларнинг янги, кучлироқ турларига ўтилиши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, инсон саломатлигига салбий таъсири кўпайишига сабаб бўлади.
Энтомофаглардан фойдаланиш биологик кураш қамровини янада кенгайтириш ва органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга хизмат қилади. Фойдали ҳашаротларни лаборатория шароитида кўпайтириш кимёвий воситалардан фойдаланишдан кўра арзон ҳамдир.

Ғ.Ҳайитов, Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси Чортоқ тумани Давлат инспектори