Маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларини жалб этиш, бу борада уларининг бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳаллалар ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик тобора кучаймоқда.

Ана шу мақсадда Чортоқ туман маданият марказида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги маҳаллаларнинг фаол нуронийлари иштирок этди.
Танлов якунида "Дамариқ", "Ўзбекистон" ҳамда "Бўлон" маҳалла нуронийлари ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Фаол иштирокчиларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.





