Туман ҳокими И.Саттаров бошқариб борган сессия ишида дастлаб Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси


А.Деҳқановнинг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги ахбороти эшитилди.Шундан сўнг “Мустақиллик” маҳалласида “Яшил жамоат боғи” ташкил этиш, газ ва электр қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, истеъмолчиларни энергия ресруслари билан барқарор таъминлаш ҳамда иқтисод қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг туман босқичини ўтказиш, айрим географик объектларнинг номларини давлат реестрига киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.Кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.





