Ғўза зараркунандалари 50-75 фоизгача ҳосилни камайишига сабаб бўлади. Баҳорда ғўза ниҳолларини ўсув нуқтаси ва барг ширасини сўриб, ниҳолларни ўсишини 2 ҳафтагача орқага суради.

Кузда эса қора шира тушса ҳосил миқдор жиҳатидан озаймасада толани ифлослантириб, унинг сифатига жиддий зиён етказади. Баъзи серёғин ва салқин келган йиллари тупроқда намлик юқори бўлган вақтда ғўза ниҳолларини кучли зарарлайди.

Бу зараркунандалар майда бўлиб 2,5 мм дан 4 мм гача катталикда бўлади. Ниҳоллар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиб пастки шохларида кўсак хосил бўлмайди. Қарши кураш чоралари олтинкўз энтомофаги 1:10.1:15 нисбатда қўлланилиши яхши самара беради. Кимёвий кураш энтоличо 20%  эм.к. -0.15-0.2 л/га ; имитрин 20% эм.к  0.15л/га; компрадор 35% сус.к -0.1л/га воситалар билан ишлов бериш мумкин.

Бобур Ибрагимов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Чортоқ туман бўлими давлат инспектори