Солиқ тушумлари давлат хазинасигагина ундириладиган маблағ эмас, балки орамиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларини қўллаб-қувватлашга сарфланадиган сармоя ҳамдир.

У орқали тўпланадиган маблағ яна шу халқ учун, юртимиз аҳолисининг фаровон ва бекаму кўст яшаши йўлида сарф этилади.

Шу маънода солиқлар давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда, жамият аъзоларининг ижтимоий муҳофазасига, эртанги кунидан рози ва мамнун бўлиб яшаши учун замин яратади.

Шундай экан, мазкур шарафли ва масъулиятли касбда хизмат қилаётган барча солиқчиларни бугунги кун — Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз! Келгуси ишларида муваффақият ва омад ёр бўлсин!

Давлатимиз хазинасини бойитишда ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда ҳормай-толмай хизматда бўлинг, азиз солиқчилар!