Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Чортоқ туманининг ўзбек ва қирғиз миллати аҳилликда яшаб келаётган “Соз-сой" маҳалласида “Миллий бирдамлик” лойиҳаси асосида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари Мусохон Оппақов иштирокчиларни истиқлол айёми билан муборакбод этди. Маҳалла маърифат тарғиботчиларидан бир гуруҳи марказ ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбек-қирғиз миллатини акс эттирувчи чиқишлар, давра суҳбатлари, маҳаллада янги қуриб битказилган спорт майдончасининг очилиш маросимига уланиб кетди.Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан куйланган қўшиқлар аҳолининг кайфиятига-кайфият улашди.