Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда бошқа ходимлар каби тенг ҳуқуқларга эга. Улар қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 425-моддасига асосан, ногиронлиги бўлган шахс билан меҳнат шартномаси тузмасликка, иш берувчининг ташаббуси билан уни бекор қилишга йўл қўйилмайди. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЕК) хулосасига кўра ногиронлиги бўлган шахс соғлиғи касб вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилса ёхуд ўзининг ёки бошқалар ҳаёти ёки соғлиғига, меҳнат хавфсизлигига таҳдид солса ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 143-моддасида ногиронлиги бўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари белгиланган. Иш берувчи бўш (вакант) иш ўрни бор бўлганда, ногиронлиги бўлган ходимнинг соғлиги ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаса, тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсири бўлмаган ишга унинг розилиги билан ўтказиши шарт. Яъни, ходим қандайдир сабаб билан ногирон бўлиб қолганда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Балки, унинг соғлигига кўра раҳбар енгилроқ иш таклиф этиши лозим.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, қуйидаги ҳолларда иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин:
🟢Ходим таклиф этилган енгилроқ бошқа ишга ўтказилишни рад этган тақдирда;
🟢Иш берувчида ходим соғлиғи ҳолати кўра қарши кўрсатма бўлмаган бошқа иш мавжуд бўлмаса.
Бундай ҳолларда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилинса кафолатли тўловлар амалга оширилади.
Чортоқ туман Адлия бўлими ЮХКМ
Бош юристконсулти : И.Жаннаттиллаев





