Давлат муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли хилдаги радикал диний оқимларнинг таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Чортоқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ишловчи ходимлар иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" рукнида очиқ мулоқат ташкил этилди.

Учрашув жараёнида иштирокчилар билан "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш аҳамияти", "Диний мутаассибликка берилмаслик", "Миссионерлик нима?", терроризм ва экстремизмнинг аянчли оқибатлари, бугунги кунда дин ниқоби остида амалга оширилаётган хунрезликларнинг моҳияти каби мавзулар ҳақида батафсил тушунча берилди.

Тадбир қатнашчиларига "Тинчлик қадри" мавзусидаги видеоролик ҳамда туман ИИБ томонидан тайёрланган слайдда юқоридаги иллатларнинг аянчли оқибатлари намойиш этилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзасидан жавоблар ва лозим бўлган тавсиялар бериб ўтилди.