Август ойи ҳам охирлаб бормоқда. Саноқли кунлардан сўнг қишлоқ хўжалигида энг муҳим мавсум -  пахта терими бошланади. Бу пайтда техникалар созлиги алоҳида ўрин тутади.

Чортоқ туманидаги "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП гаражида 2024 йил пахта хомашёсини ташишда қатнашадиган транспорт ва тиркамаларини мавсумга тайёрлаш бўйича кўрик ўтказилди.

Унда ушбу тайёргарликни ўрганиб, қабул қилиб олувчи вилоят комиссияси аъзолари, туман ҳокими И.Саттаров, ИИБ, йўл-патрул хизмати, агроинспекция, фавқулодда вазиятлар ва қишлоқ хўжалиги бўлимлари, кластер корхонаси раҳбарлари иштирок этишди.

Мавжуд техникалар ҳолати кўздан кечирилгач, айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.