Чортоқ туманидаги "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари , маданият бўлими ҳамкорлигида Мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллигига бағишлаб "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз" шиори остида "Ёшлар оқшоми" тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда маданият бўлими санъаткорлариўз чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.

Куй-қўшиқлар аҳоли кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилди.

Ўтказилган ушбу тадбирда миллий ва замонавий куй-қўшиқлар ижро этилди, маҳалла ёшлари ўз иқтидорларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бу каби тадбирлар нафақат ёшлар, балки бутун туманимиз аҳлининг бирлик ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.