Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилотлар бошлиқлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокидаги навбатдаги сессия ишида дастлаб сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.

Кун тартибидаги биринчи масала –  “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида” халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси А.Деҳқонов ахборот берди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни  ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.