Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан байрам савдо ярмаркаларида 50 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.

Наманган шаҳрининг "Истиқлол" кўчасида барча туманлар қатори Чортоқлик деҳқон-фермерлар, тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этяптилар. Аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, сархил мева-сабзавотлар арзонлаштирилган нархларда таклиф этилмоқда.

Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, нон ва нон маҳсулотлари, гўшт, гурунч, умуман олганда, байрам арафасида дастурхон учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилади.

Ярмарка 5 сентябрга қадар давом этади.