Ёзги томошагоҳда мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ижроси билан бошланди.
Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров тадбир иштирокчиларини қутлуғ байрам билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди. Юртимизда бўлгани каби туманда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида тўхталди.
Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури, хонанда Элёрбек Мелибоев, таниқли сўз усталари Искандар Хамроқулов, Ғайрат Аҳмедов, "Парвоз" гуруҳининг чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин, азиз ҳамюртлар!





