Чортоқ туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишлар тизимли йўлга қўйилган. 2024 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида аҳоли муаммоларини тинглаш ва ечим топиш мақсадида ўтказилган мулоқот бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлди.

Туман ҳокими И.Саттаров, Халқ қабулхонаси мудири О.Мамурзақов, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги мулоқот давомида келиб тушган ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, даволаниш, уй-жой, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, оилавий масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти ечимга келтирилиб, ижро учун масъулларга йўналтирилди. Ўрганиш талаб этадиганлари бўйича тушунтириш берилиб, назоратга олинди.