Чортоқ туманида участка сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котиблари учун ўқув машғулотлари давом этмоқда

Маълумки, шу йилнинг 27 октябрида мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилади.
Аввал хабар берганимиздек, Чортоқ тумани ихтисослаштирилган мактабида участка сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари ва котиблари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Ўқув машғулотлари дастуридан янги сайлов тизими, участка сайлов комиссиясининг вазифалари, сайловчилар рўйхатини тузиш, сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериш тартиби ҳақида аҳолини хабардор қилиш, сайлов участкаларини овоз бериш учун тайёрлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш каби сайлов жараёни билан боғлиқ барча мавзулар ўрин олган.
Машғулотларда халқаро ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш хусусида ҳам фикр юритилмоқда.





