Чортоқ туманида секторлар раҳбарлари, энергетика соҳалари мутасаддилари, тегишли ташкилотлар бошлиқлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Туман ҳокими И.Саттаров, туман прокурори А.Нурматов мутасаддилар эътиборини кун тартибидаги масалаларга қаратишди.

Энерготежамкор ускуналарни кенг жорий қилиш, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилишнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида  фикрлар билдирилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 14 июндаги йилдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 222-сонли қарори ижроси юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳокамада вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари А.Турсунбоев иштирок этди.