Туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси И.Саттаров бошқариб борган йиғилишда 8 ой давомида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тарғибот тадбирлари, йўл харитаси ижроси ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан танқидий-таҳлилий масалалар кўриб чиқилди.

Президент Администрацияси шўъба мудири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари А.Маврулов «Энг намунали туман ва шаҳар танлови» юзасидан ўрганишлар, Мустақиллик дарслари қандай ташкил этилгани, маҳаллаларда, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларнинг самарали ташкил этилиши ҳақида батафсил тўхталди.

Йиғилишда республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, туман Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари ҳамда мактаб директорлари ва уларнинг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати