Чортоқ туманида тўқсонбости усулида экин экиш бўйича амалий семинар ўтказилди

Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш баробарида аҳолининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш имконини ҳам беради.
Чортоқ туманида бу йил 6486 гектарда шундай усулда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан 2093 гектари август-сентябрь, 4347 гектари кейинги ойларда экиш учун тайёрланди.
"Ойқиронлик ёш боғбонлар" фермер хўжалигида ташкилланган семинарда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги Наманган вилояти бўлими бошлиғи Бектош Аҳмаджанов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилртлар вакиллари иштирок этишди.
Семинар давомида уста деҳқонларнинг йўл-йўриқлари тингланиб, ўзаро тажриба алмашилди. Мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.





