Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима учун керак? Бунда кўп йиллик дастурлар, амалга оширилаётган тизимли ўзга- ришлар ва белгилаб олинаётган режалар манзил аниқ бўлсагина, юқори самара беради.

Қўлимизда ҳар бир ҳудудга доир аниқ фактлар бўлса, режаларимиз ҳам, амалларимиз ҳам манзилли ва пухта бўлади. Айнан шунинг учун бизга бутун Республика ёки вилоятни қамраб оладиган ишончли маълумотлар керак ва улар доимий равишда янгиланиб борилиши шарт.
Бундай аниқ ва яхлит маълумотлар эса аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, оилавий ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг тарихи
Аҳолини рўйхатга олиш яъни одамлар ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги 3-минг йилликдан бошланган.
Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Бу ислоҳотдан кўзланган мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган.
Илк ўрта асрларда мазкур тартиботбирмунча такомил- лашган. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Аҳолини универсал рўйхатга олиш 1665 йилдаЯнги Франция (Квебек) колониясида бўлиб ўтди. АҚШда 1790 йилда тўлиқ аҳолини рўйхатга олиш- ишлари олиб борилди.
Аҳолини рўйхатдан ўтказиш бўйича замонавий босқич ХХ асрнинг ўрталаридан бошланган ва ўша даврда бир қатор Осиё мамлакатларида аҳоли рўйхатдан ўтказилган.
ХХ асрнинг охирига келиб эса аҳолини рўйхатга олиш дунёнинг деярли барча ҳудудини қамраб олди.
Чортоқ тумани статистика бўлими





