Чортоқ тумани ҳокимлиги, фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича эрталабки хизматолди йўриқнома ўтказилди.

Ишчи гуруҳнинг кун давомида секторларга бўлинган ҳолда кўп қаватли уйлар, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида иш олиб бориш жараёнида улар эътибор қаратадиган жиҳатлар айтиб ўтилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикасибўйича тарғиботлар олиб бориш баробарида мавжуд камчиликларни бартараф этишга келишиб олинди.
Бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ вазифалар берилди, смена хизматига жалб этилган шахсий таркиб кун тартиби бўйича хизматни давом эттириши белгиланди.





