"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мадҳ этиш ойлиги" доирасида Чортоқ туманидаги 4-мактабда ўтказилган семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Д.Ҳакимова, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ф.Баҳодиров, мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи С. Маматвалиев, мактаб директорлари иштирок этишди.

Иштирокчилар мактабдаги «Маънавият ва маърифат маркази» фаолияти билан яқиндан танишиб, марказнинг  ёш авлод қалби ва онгига маънавий тарбияни сингдиришдаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳаза билдирдилар.

«Шукроналик» дарслари эса кўпчиликни эътирофига сазовор бўлди. Ўқувчилар ватанни севиш, эртанги кунга ишонч ва шукроналик руҳида яшаш ва унинг аҳамияти ҳақида тушунча олишди.

Шунингдек, таълим муассасаларида «Маънавият сектори»ни ташкил этиш ва унинг самарали ишлаши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Албатта бу каби тадбирлар ўқувчиларга шукроналик ва ватанпарварлик туйғуларини янада чуқур сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.