Чортоқ туманида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ички ишлар вазири кубоги учун ўтказилган волейбол мусобақасининг туман босқичи қизғин баҳсларга бой бўлди.

16-21 ва 22-30 ёш тоифаларидаги ўғил ва қиз болалар ўз жамоалари билан майдонга тушиб, маҳоратларини намойиш этдилар.
🏆 Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, энг кучли жамоалар вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиб бўлган жамоалар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу муваффақият ёшларимизга руҳий кўтаринкилик бағишлаб, уларни янги ютуқларга илҳомлантирди.Шунинг билан бирга мусобақа маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортга қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.





