Дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон Республикасини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда миллий манфаатларимизни таъминлашда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Буни амалда таъминлаш учун Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари зарур куч ва воситалар билан таъминланган.

Муҳими, соҳанинг тубдан ислоҳ қилингани натижасида мазкур хизматда Ватан ҳимоясига ишончли қалқон бўлишга қодир ходимлар хизмат олиб бормоқда.

Бугунги касб байрамлари муносабати билан соҳа ходимларини табриклаб, шарафли хизматларида улкан зафарлар ёр бўлсин, деймиз.