Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. 

Унга асосан бир гуруҳ наманганлик фаоллар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.

Улар сафида Чортоқ туманидаги 5-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биология фани ўқитувчиси Пўлатов Ғайбулла Жалолоич "Шуҳрат"медали билан тақдирланди.

Ҳамюртимизни юксак эътироф ҳисобланган давлат мукофоти билан самимий табриклаймиз!