Чортоқ тумани спорт мактабида Наманган вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари раҳбар ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича «Раҳбар кубоги» анъанавий спорт мусобақа ўтказилди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад, ходимларни мини-футбол спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, ҳаракат фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришдан иборатдир.
Якуний натижалар қуйидагича:
1-ўрин: Наманган вилояти спорт бошқармаси жамоаси
2-ўрин: Чортоқ тумани спорт мактаби жамоаси
3-ўрин: Уйчи тумани спорт мактаби жамоаси.
Мусобақа ғолиблари спорт бошқармаси бошлиғи томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Биринчи ўринни қўлга киритган жамоа республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.





