Сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутасаддилари, пахтачиликка ихтисослашган барча фермерлар иштирок этган йиғилишда дастлаб жорий мавсум илғорлари меҳнати эътироф этилди.

Хусусан, бир теримда гектарига 45-50 центнердан юқори ҳосил олган 16 нафар фермер хўжалиги раҳбарига вилоят ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоятда пахта йиғим-терими боришининг жорий йил 2 октябрь санасига бўлган ҳолатини таҳлил қилди.
Вилоятда 2024 йил пахта ҳосили учун 8 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 60 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, ушбу майдонларнинг ҳар гектардан ўртача 38,8 центнердан, жами 233 минг тонна пахта хом-ашёси йиғиштириб олиш мақсад қилинган.Бугунги кундаги об-ҳавонинг терим ишларига қулай келаётганлиги, далада очилмаган пахта қолмаган бўлсада, айрим фермер хўжаликларида ҳанузгача теримга киришилмаган.
Танқидий руҳда давом этган видеоселекторда вилоят раҳбари мавсумни талаб даражасида ташкил этиш, етиштирилган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан, тезроқ қабул пунктларига етказиш, бунда теримчиларга қулай шароитлар яратиш, айниқса, терим агрегатларидан унумли фойдаланиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.





