Чортоқ ҳокимлигида ёшлар билан ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқотда туман ҳокими И.Саттаров бошчилигида секторлар раҳбарлари иштирок этишди.

Ёшларнинг 30 йил муддатга деҳқон хўжалиги фаолиятини юритиш учун берилган ер майдонидан фойдаланиш, "Қорабоғ" маҳалласида мини стадион қуриш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланиб, қонуний тартибда қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Ҳар бир масала ечими юзасидан секторлар котиблари, ёшлар ишлари бўлими бошлиғи ва етакчиларга топшириқлар берилди.
Кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, пробация назоратидаги ёшлар билан ишлаш бўйича зарурий чоралар белгиланди.





