Инсон учун оила энг кўҳна ва қадрдон гўша. Шу ерда у ҳаловат топади, бахтдан масрур яшайди. Турмуш қураётган ёшларга энг кўп айтиладиган тилак "қўша қаринглар" деб айтилишида жуда катта маъно бор.
Чортоқ тумани "Алихон" маҳалласида Мамажановлар оиласини кўпчилик яхши билади. Бу аҳил ва ибратли оилага маҳалладошлар ҳавас билан қарашади, ҳурмат билан тилга олишади. Оилабошилар Собиржон ота билан Мавлудахон аяни турмуш қуришганига 55 йил бўлди.

Шу муносабат билан "Кексалар ҳафталиги" доирасида ўтказилган тадбирда қариндошлар, фарзандлар, маҳалладошлар биргаликда эзгу тилакларини билдиришди.
Собиржон ота узоқ йиллар қишлоқ хўжалигида самарали меҳнат қилди. Ҳалол меҳнат орқасидан 9 фарзандни тарбиялаб, элга қўшдилар. 29 набира, 10 нафар чеварали бўлишди. Ҳозирда улар қуршовида кексалик гаштини суришмоқда.





