Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё масканида бўлиб ўтган «Ёш китобхон оила» танловининг Наманган вилоят босқичи ғолиблари ҳамда республика босқичига йўлланмани қўлга киритган китобхон оилалар аниқланди.
1-ўринни Маҳаммадазимовлар оиласи (Чортоқ тумани, Арбағиш маҳалласи) қўлга киритди.

2-ўринни Йўлдашевлар оиласи (Янгиқўрғон тумани, Юқори Навкент маҳалласи) эгаллади;
3-ўрин эса Исоғалиевлар оиласига (Мингбулоқ тумани, »Ўзгариш" маҳалласи) насиб этди.
Оиласида китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратган ёш оилаларимизни ушбу муваффақиятлари билан табриклаймиз ва Республика босқичида ҳам муносиб иштирок этишларида омад тилаб қоламиз.





