Мавзу юзасидан марказ директори Фарходжон Мадрахимов журналист ва блогерлар, ОАВ вакилларига маълумот берди.

Юртимизда инсон манфаатлари устуворлигига қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси сифатида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
Жумладан, Чортоқ туманидаги 57 та маҳаллага бириктирилган 24 та ижтимоий ходим томонидан хатлов ўтказилиб, 2110 нафар фуқаронинг 98 турдаги ижтимоий хизматлар бўйича мурожатлари электрон платформага киритилган. Шу асосда шуъбалар томонидан уларнинг 1703 (81%) нафарига ижтимоий хизмат кўрсатилган.
Бундан ташқари, кейс-менежмент асосида кўрсатилган ижтимоий хизматлар сони 922 тани ташкил этган. Психологик ва ҳуқуқий ёрдам масалалари, саховат тадбирларини кўпайтириш ҳам доимий эътиборда.
Мулоқот давомида марказ фаолияти, ижтимоий хизматлар бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш юзасидан фикрлар билдирилди.





