Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Қабулга келганлар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига туман ҳокими, секторлар раҳбарлари,

халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилотлар вакилларидан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Уй-жой, моддий ёрдам олиш, тиббиёт, бандлик, коммунал соҳа, оилавий масалалар билан боғлиқ мурожаатларнинг бир қисми ечимга келтирилган бўлса, айримларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиганлари тегишлилиги бўйича дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.





