Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади.

Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. 1989 йил 21 октябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида"ги алоҳида қонуни қабул қилинган.
🇺🇿 Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилдаги фармонига асосан 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами куни" сифатида нишонланади.





