Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган «Баркамол авлод» спорт мажмуасида  «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича прокурор кубоги мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақада шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган жами 136 нафар спортчи 9 та вазн тоифасида ўзаро баҳслашди.

Мусобақа якунига кўра:

73 кг вазн тоифасида

🥇1-ўрин Сойибаев Шохрух - Поп тумани 🥈2-ўрин Исроилов Баркамол- Чортоқ тумани🥉3-ўрин Хамаралиев Умиджон- Учқўрғон тумани🥉3-ўрин Исомиддинов Хасанбой- Янгиқўрғон тумани

81 кг вазн тоифасида

🥇1-ўрин Мамажинов Шохрух-Чортоқ тумани 🥈2-ўрин Ёқибжанов Акбаржон-Тўрақўрғон тумани 🥉3-ўрин Рахмонов Сардор- Норин тумани 🥉3-ўрин Жўрбоев Жамшид- Наманган тумани.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоалар республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.