Чортоқ туманида куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини тоза ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, кўмир билан таъминлаш ва шу каби соҳаларда юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида ички ишлар бўлимида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Туман ҳокимлиги, газ, электр, сув, таъминоти, йўллардан фойдаланиш корхоналари, тиббиёт бирлашмаси, фавқулодда вазиятлар, мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари томонидан 694121755, 694121183, 694122032 телефон рақамлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда маҳаллаларнинг телеграмдаги мулоқот гуруҳи орқали келиб тушаётган мурожаатларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров штаб фаолияти билан танишди. Мурожаатларга тезкор жавоб бериш ва ҳал этилиши жараёнлари кунлик ахборотда акс этиши юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.