Юртимизда ҳар йили 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида нишонланади.

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тизимдаги барча хизматчиларни, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий табриклаймиз.

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли хизматингизни қадрлаймиз!

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Чортоқ тумани ҳокимлиги