Мавзу юзасидан Чортоқ тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бош иқтисодчиси Б.Убайдуллаев тиббиёт ходимларига маълумот берди.

Чортоқ туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йил 2-мавсумида келиб тушган 182 та таклифнинг 151 таси овоз бериш босқичига ўтказилган. 37 831 та овоз тўпланиб, 12 млрд 390 млн сўмлик 10 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Лойиҳаларнинг 3 таси моддий техника базани мустаҳкамлаш, 4 таси қурилиш-таъмирлаш, 3 таси асфальтлаш ишлари билан боғлиқ.

1-мавсумда келиб тушган 222 та таклифнинг 133 таси овоз бериш босқичига ўтказилган. 36 091 та овоз тўпланиб, 16 млрд 822.4 млн сўмлик 15 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Уларнинг 7 таси моддий техника базани мустаҳкамлаш, 5 таси қурилиш-таъмирлаш, 3 таси асфальтлаш ишлари билан боғлиқ. Шундан 3 млрд 245 млн сўмлик 3 та лойиҳа доирасида тиббиёт бирлашмасига тиббий аппаратуралар, оргтехника ва кондиционерлар сотиб олинди. "Алихон" ҳудудий бўлими биноси таъмирланмоқда.