Чортоқдаги ўрганишлар жараёнида Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Қосимов бошчилигида туман маркази инфратузилмасини ривожлантириш ва туристик салоҳиятини ошириш лойиҳаси билан танишилди.

Масъуллар билан суҳбат давомида ҳар бир лойиҳани график асосида олиб бориш ҳамда экойўлак ва бошқа объектлардаги қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, истироҳат боғидаги лойиҳа жараёнлари ҳамда туманда 2024 йил инвестиция дастурига киритилган қурилиш объектларидаги бунёдкорлик ишларини якунига етказиш зарурлиги таъкидланди.