2024 йил 27 октябрда янги тартибда ўтказилган сайловда Наманган вилоятидан 14 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайланди. Жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 31 октябрдаги 1414-сонли қарорига асосан ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон "Адолат" социал демократик партияси бўйича номзоди илгари сурилган Яқубов Шуҳрат Умматалиевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. 

Шуҳрат Яқубов 1981 йил 20 январда Чортоқ туманида туғилган. Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда.