Давлатобод туманидаги "Афсоналар водийси" тематик паркида фестивалнинг очилиш маросими Германия, Россия Федерацияси, қўшни Қирғиз Республикасидан келган меҳмонлар иштирокида кўтаринки руҳда ўтди.

Таъкидлаш жоиз, бу йилги фестивалда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий асаларичилар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Улар орасида Қирғиз, Қозоғистон республикалари ва Россиядан келган соҳа вакиллари кўпчиликни ташкил этади.
Уч кун давом этадиган фестиваль доирасида асаларичиликка бағишланган илмий-амалий конференциялар, спорт тадбирлари, концертлар, маҳорат дарслари ва турли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.





