Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида ёш авлод ҳаёти ва камоли, уларни илм - маърифатли улғайтириш борасидаги хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Чортоқ туманидаги “Чорсу” МФЙ фаоллари ва собиқ битирувчилар ташаббуси билан 7-умумтаълим мактабида кутубхона ташкил этилди.

Унинг очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, маънавият ва маърифат маркази, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўқувчилар билан суҳбат асносида болажон диёримизда эртанги кунимиз эгаларига яратиб берилаётган беқиёс имкониятларга тўхталиб, ўқиш ва илм-фан сирларини эгаллашда муваффақият тиладилар.
Кутубхона фондини бойитиш мақсадида 1000 дан зиёд бадиий адабиётлар тақдим этдилди.





