Наманган вилоят ҳокимлиги билан келишилган тадбирлар режасига мувофиқ 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргалик кўриш мақсадида Наманган шаҳри, Янги Наманган, Давлатобод, Уйчи, Чортоқ туманлари ва Янгиқўрғон туманининг шаҳарга яқин ҳудудларига ичимлик суви етказиб беривчи «Қизилровот» сув олиш ва узатиш иншоотида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 2024 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари

Уйчи туманида 38 та МФЙ ва Чортоқ туманида 30 та МФЙ ҳудудларида ичимлик суви узатиш вақтинча режали тўхтатилишини маълум қиламиз
Истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда 3 кунлик эҳтиёж учун сув захиралари яратиб қўйишларини сўраймиз.
Ичимлик суви етказиб бериш махсус техникалар орқали амалга оширилишини маълум қиламиз.





