Чортоқ туманида 2024-2025 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар Республика ишчи гуруҳи, туман ҳокимлиги, департамент, Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан ўрганилди.

Туман бўйича жами 5674,9 тонна жумладан, 3645,6 тонна картошка, 462,1 тонна пиёз, 1097,6 тонна сабзи ва 469,5 тонна гуруч маҳсулотлари захираси яратилади.

Хусусан, шартнома асосида жалб этиладиган тайёрлов ҳамда савдо корхоналари томонидан 5513 тонна ва ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан 161,4 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жамғарилади.   

Маҳсулотлар захирасини яратиш учун 2 та 1000 тонналик омборхона, 6 та 3,6 минг тонналик совутгич шай ҳолатга келтирилди.