Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Давлатобод тумани ҳокимлиги биносида туман (шаҳар) ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари ва бош ҳисобчилари учун ҳокимликлар фаолияти очиқлигини таъминлаш, бу борада амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилаётган айрим камчиликлар, уларни бартараф этиш мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Агентлик масъул ходимлари Қ.Ниязхаджаев, Н.Ашуров, Б.Сафаров, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши куришиш бошқармаси ички назорат бўлими бошлиғи Д.Эрматов семинар иштирокчиларига очиқликни таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари мазмуни, унинг талаблари, очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтдилар.

Ўз навбатида, ахборот хизмати раҳбарлари томонидан фаолиятда учраётган муаммолар юзасидан ўзларининг асосли таклифларини бердилар.Тадбир савол-жавобларга бой руҳда ўтди.