2024 йил 9 ноябрь куни Халқ депутатлари Чортоқ тумани кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтдиУнда Чортоқ тумани сайлов комиссияси раиси И.Жамаловнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Тадбирда халқ депутатлари Чортоқ тумани кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимининг Саттаров Илҳомжон Раҳимжановични Чортоқ тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилди.

Номзод бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сессия давомида Илҳомжон Саттаров Чортоқ туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.

Халқ депутатлари Чортоқ тумани кенгашининг қарори билан Саттаров Илҳомжон Раҳимжанович Чортоқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати