2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан 11 ноябрь – "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.

Бугун ушбу сана тўртинчи маротаба нишонланмоқда.
Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси.
Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.
Мазкур сана билан туманимизда фаолият олиб бораётган касаба уюшмалари ташкилотлари ходимларини касб байрамлари билан чин қалбдан табриклаймиз.
Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда куч-қувват, сабр-тоқат ва янада қатъият тилаб қоламиз.





